Ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги таъмирталаб йўл ва бекатлар ҳақида гапирилган. Йўловчилар учун мўлжалланган бекатларни енгил автомобиллар эгаллаб олгани, натижада автобуслар йўл қисмида тўхташга мажбур бўлаётгани айтилган. Шунингдек, автомобиль йўлларидаги асфалт қопламаларда чуқурликлар кўпайиб кетгани, бундан транспорт воситаларининг ҳайдовчилари азият чекаётгани хақида хабар тарқалган.
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотга малумот берилган. Хозирда холат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.