Ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги ерусти метро йўлининг 2-бекати олдида электр шити очиқ ва хавфли ҳолатда тургани хақида хабар тарқалди.
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Муаммо зудлик билан туман ҳокими назоратига олиниб туман ЭТК ва пудратчи-қурувчи ташкилот томонидан бартараф этилди.
Маълумот ўрнида ушбу кабеллар олдиндан қувватсизланган бўлиб инсон ҳаёти учун ҳавфи йўқ эканлиги ва қурилиш ишлари (ёритиш ускуналарини ўрнатиш) тез кунларда давом эттирилиши маълум бўлди.
Шу ўринда аҳолимиздан шундай муаммоларга бефарқ бўлмаганлиги ва мазкур ҳолатни тезкорлик билан ижро органларига етказганлиги учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.