Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани “Ғалабанинг 40 йиллиги” чорраҳасида автобус бекатига олиб борувчи йўл бир неча ойдан бери таъмирталаб аҳволдалиги сабаб куннинг тиғиз вақтларида йўлларда катта тирбандликлар ҳосил бўлаётгани хақида хабар тарқалган эди
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳолат бўйича масъул раҳбарларга зудлик билан маълумот берилган. Айни пайтда ушбу ҳудудда “Обод маҳалла” дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ишлар якунлангач, йўл инфратузилмаси яхшиланиб, тирбандликларнинг олди олиниши кутилмоқда.