Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Жўрабек” маҳалласида, аниқроғи Фарғона йўли кўчасида жойлашган автомашиналар тураргоҳи ҳеч қандай ҳуқуқий асосларсиз бузиб ташланаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Мазкур масала юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, ушбу тураргоҳ белгиланмаган, яъни ҳуқуқий асосларсиз қурилгани аниқланди. Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудда замонавий, очиқ турдаги автотураргоҳ барпо этиш режалаштирилган бўлиб, лойиҳа “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилмоқда.