РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларини ажратиб турувчи Паркент шох кўчасидаги вазият акс этган.

Хусусан фуқаронинг сўзларига кўра, мазкур йўл бўлагига пиёдалар йўлаги ёки светафор ўрнатиш лозим.

Шуни маълум қиламизки, сфетафор ўрнатиш ва пиёдалар йўлагини чизиш Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хулосасига асосан амалга оширилади.

Ўз навбатида Яшнобод туман ҳокимлиги бу масала юзасидан бошқармага сўровнома юборган.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ижобий хулосаси чиқарилиши билан сфетафор ёки пиёдалар йўлаги ўрнатилади.