Ижтимоий тармоқларнинг бирида Яшнобод тумани “Иқбол” маҳалласи “Уйсозлар” 2-тор кўчаси 61-уй заводлар қуршовида, саноат ҳудудида қолиб кетгани ва ушбу уйда яшовчи фуқаролар шовқин ва чангдан азият чекаётгани айтилиб, мутасаддилардан амалий кўмак сўраганлиги хақида хабар тарқалган эди.
Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Яшнобод тумани СЭО ва ЖСҚ бўлими ҳодимлари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди
Ўрганиш давомида, Яшнобод тумани Уйсозлар кўчаси 2-пр, 61 уйда шовқин кўп бўлиши ва тегирмондаги чанг яшаш учун ноқулайликлар сабабли Тошкент шахар СЭО ва ЖСҚ физик олимлар лабараторияси ва Яшнобод туман СЭО ва ЖСҚ томонидан шовқин меёридан ошганлиги ҳамда Яшнобод тумани СЭО ва ЖСҚ санитария гигиена лабараториясининг жорий йилнинг 17 июлидаги 155-сонли протоколига асосан ва ўлчаш натижаларига кўра чанг миқдори меёридан ошганлиги аниқланди
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб , ун ишлаб чиқариш корҳонасига огоҳлантириш берилди.