Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Илтифот” маҳалласида аҳолининг розилигини олмасдан, яшил ҳудуд ўрнида “MEGA HOUSE GRAND STORY” МЧЖ томонидан кўп қаватли уй қурилиш ишлари бошланаётганлиги бўйича эътирозли хабар тарқалган эди.
Яшнобод ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган қурилиш юзасидан “MEGA HOUSE GRAND STORY” МЧЖ раҳбарияти барча зарур бўлган хужжатларни тақдим этди. Хужжатларга асосан “Илтифот” маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг қурилишига барча масъул ташкилотлар ижобий хулоса берган. Шунингдек, яқин атрофда яшовчи аҳолидан розилик имзолари олинган.