Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани, 2-“Толариқ” кўчасида яшовчи хонадон эгалари 16 қаватли уйнинг қурилишига қарши эканликларини ва уй шаҳарсозлик нормаларига тўғри келмаслиги, қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларнинг кўрсатилмагани шунингдек, масъулларга мазкур масала бўйича қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолгани иддао хақида хабар тарқалган эди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси, 7-уй манзили “Уйсозлар ТЖМ” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли бўлиб, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман филиали томонидан 2022-йил 7-майда 1726290/Р-А2678285-сонли реестрнинг тартиб рақами билан рўйхатга олинган.

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан мавжуд ҳуқуқий ҳужжатга эга ер майдонида пастки қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 2022-йил 1-июнда 1726290-54992-сонли рухсатнома берилган. (Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарорининг 2-иловаси) Ушбу рухсатнома асосида бошқарма томондан 2022-йил 7-июнда 1726-1726290-43941-сонли “Архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. “Уйсозлар ТЖМ” МЧЖ ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Яшнобод тумани, Иқбол МФЙ, Уйсозлар кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган ер майдонида кўп қаватли турар жой биноларини қуриш бўйича Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан 2022-йил 28-октябр куни лойиҳа смета ҳужжатлари шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли органларнинг ижобий хулосалари асосида 57671-сонли хулоса билан Кенгаш томонидан тасдиқланган.

Шунингдек, “Уйсозлар ТЖМ” МЧЖ ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Яшнобод тумани, Иқбол МФЙ, Уйсозлар кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган ер майдонида кўп қаватли турар жой биноларини қуриш бўйича Тошкент шаҳар қурилиш бош

бошқармаси томонидан 28.10.2022-йил 28-октябр куни лойиҳа смета ҳужжатлари шаҳарсозлик қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан 57671-сонли Кенгаш хулосаси 2023-йил 13-апрел куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида ишчи гурух томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги қайта кўриб чиқилиб, ушбу обектнинг жойлашуви шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ деб топилганлигини маълум қилинади.

Мазкур объект қурилиши 2023-йил 9-июлда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар Қурилиш соҳасида назорат Инспексияси томонидан 87239274-сон билан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказилган.