Қабулда, шунингдек, туман ҳокимлигининг ўринбосари Ш. Зуфаров туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж.Исмоилов ҳоким ёрдамчилари ва туман ҳокимлиги масъуллари ҳам иштирок этишди.
Қабул жараёнида маҳаллалардан келган мурожаатчиларга амалий ёрдамлар, ҳуқуқий тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат қилиб келган фуқароларнинг 5 нафарига субсидия асосида меҳнат ускуналари топширилди. 2 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганиши учун ўқув курсига йўналтирилди. 5 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Яна бир нафар фуқарога Россия Федерациясига қонуний ишга юбориш бўйича тавсия берилди.
Тадбир сўнгида маҳаллада оғир шароитга тушиб қолган 4 нафар хонадонларга ташриф буюрилиб фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.