Яшнобод туманидаги 32 нафар хотин-қизларига Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномалари берилди.

Бугунги кунда хотин-қизлар учун турли соҳаларда яратилаётган бир қанча имтиёз ва имкониятлар қаторида уларга олий таълимда берилаётган қўшимча квота ҳамда тавсияномаларни ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 87-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 322-сонли қарорига асосан мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига ўқишга алоҳида тартибда ҳужжат топширишлари белгиланган.

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга етказиш бўйича Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, бугунги кунгача 32 нафар хотин-қизлар мазкур йўналишда ўз аризаларини топширишди. Мазкур ариза эгаларининг ҳужжатлари белгиланган тартибда ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг 31 нафарига Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномалари берилди.

Эндиликда уларга олий таълимга муваффақиятли қабул қилинишларини тилаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, хотин-қизларнинг олий маълумотга эга бўлишлари уларнинг ҳаётлари фаровон бўлишига хизмат қилади.