Яшнобод туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жадаллик билан давом этмоқда.

 

Туманимизда 67 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларни комплекс ривожлантириш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан Яшнобод туманининг 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бугун эрта тонгдан туманимиз ҳудудида туман хокими Б. Рахманкулов бошчилигида саф йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда мутасаддиларга Яшнобод туманидаги барча маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик қуриш ишлари бўйича аниқланган камчиликларни сифатли ҳамда тезкорлик билан бартараф этиш топшириқлар берилди.