Яшнобод туманининг “Жарбоши” маҳалласида 67-сонли янги оилавий поликлиника қурилиши ниҳоясига етказилиб, бугун мазкур объектнинг тантанали топширилиши ўтказилди.
Тантанали тадбирда кўплаб меҳмонлар, жумладан, Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов ҳамда сектор раҳбарлари, ушбу муҳим ишда фаол иштирок этган қурувчилар ва фаоллар иштирок этди.
Янги поликлиникада юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тиббиётнинг сўнгги ютуқларига жавоб берадиган замонавий жиҳозлар харид қилинганига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Жумладан, рақамли электрокардиографик ва физиотерапия ускуналари, рентген ва ультратовуш аппаратлари, рақамли марказлаштирилган стерилизация тизимлари шулар жумласидандир.
Янги поликлиникамиз туманнинг “Жарбоши”, “Ташисти”, “Моҳирлар”, “Арғин” ва “Хилол” маҳаллаларининг 13000 нафар аҳолисига хизмат қилади ва аҳолимизнинг саломатлигини янада кўмак кўрсатади.