Яшнобод туманида ёшлар ўртасида «Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги» мусобақаси ўтказилди.

 

Бугун Яшнобод тумани ФВБ ходимлари томонидан, 2-секторга бириктирилган оталиққа олинган ёшлар билан «Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!» шиори остида «Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги» спорт мусобақалари ва кўрик-танловларининг туман босқичи ўтказилди.

Муросасиз ўтказилган мусобақа якуний натижаларига кўра:
1-ўрин «Фазогир» маҳалласи
2-ўрин «Тўйтепа» маҳалласи
3-ўрин «Машинасозлар» ва «Наврўзобод» маҳалла ёшлари эгалладилар

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар туман ФВБ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, ғолиб жамоа шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.