Яшнобод туманининг “Хилол” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси тўлиқ қуриб битказилди.

Ушбу ДМТТнинг очилиш маросимида Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов, сектор раҳбарлари, қурувчилар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
 

Ишончимиз комилки, замонавий қулайликларга эга янги боғчамиз педагогларимиз ва болажонларимизнинг энг севимли масканига айланади!

 

Маълумот учун, янги 104 – сонли ДМТТга қабул жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган ва ушбу боғчамизда 4 та гуруҳ мавжуд бўлиб, 120 нафар болажонлар қабул қилинади.