Яшнобод тумани «Донишманд» маҳалласида 1 июнь Халқаро болалар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Яшнобод тумани «Донишманд» маҳалласида 1 июнь Халқаро болалар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда 4-Сектор раҳбари Р. Аширматов, Нуронийлар уюшмаси раҳбари ҳамда эл ардоғидаги санъаткор Валижон Шамсиев ва маҳалланинг қўли гул ёшлари ўзлари ясаган буюмлари билан қатнашдилар.

Байрамга алоҳида кўрк ва маданий ҳароратни Яшнобод тумани китобхонлар маркази ҳамда Миллий гвардия ходимлари ўзларининг намунавий ва кўргазмали чиқишлари билан байрамни янада чиройли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Барча байрам иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.