Мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган ва ёлғиз-кекса фуқаролар билан туман хокими учрашиб, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди, уларни ҳозирда қийнаб келаётган муаммолар эшитилиб, уларни ечиш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Учрашув якунида, туман хокими маҳалладаги ёлғиз-кекса қарияларга, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 30 дан ортиқ оилаларга озиқ-овқат тўпламлари хамда 4 нафар фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун ускуна ва жиҳозлар топширилди.
Тадбир кўтаринкилик ва ҳамжиҳатлик муҳитида давом этди, махалла аҳолисини бирлаштирган ушбу учрашув умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, муҳтожларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меҳр ва ғамхўрлик тимсолига айланди.
Туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам байрам арафасида учрашувлар давом этмоқда.