Ўрганиш ишлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан “Ўзбекистон 2030” стратегияси доирасида 2024-йилга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга алоҳида эътибор қаратилди.

🇺🇿Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-июлдаги 463-сон қарорига мувофиқ, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари фаолиятини асосий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш ташкил этилади.

Яшнобод туман ҳоким ўринбосарларининг samaradorlik.uz электрон платформаси орқали киритилаётган ойлик иш режаларидаги тадбирлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида тадбирларнинг ижроси юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, муайян банд ижросига алоқадорлиги ва асослари таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятини янада самарали ташкил этишлари бўйича зарур тавсиялар берилиб, тадбирларни ўз вақтида киритиш ва бажариш бўйича тушунтиришлар берилди.