Бугун Яшнабод туманидаги 61-сонли мактабида Тошкент шаҳар пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи рахбарлигида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда пенсия жамғармаси, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари қатнашишди.
Семинарда туман аҳолисининг муаммоларини камайтириш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари кўтарилди.
Семинар давомида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, пенсияга чиқишнинг янги тартиби, бола пули ва моддий ёрдамлар тайинланиши бўйича тушунтиришлар берилди.