Бугун Яшнобод тумани ҳокимлиги ходимлари туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди, керакли ҳолатларда эса янада чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилди.