“ДИЛБОҒ” ЯНАДА ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Дилбоғ” маҳалласида “Обод маҳалла” дастурига мувофиқ ободонлаштириш, қурилиш ишлари жадал олиб бориляпти.

Маҳалла ҳудудида жойлашган йигирма олтита кўп қаватли уй-жойлар томи ва фасадлари қайта таъмирланиб реконструкция қилиняпти. Уйлар ҳовлиларида болалар ўйин майдончалари барпо этиляпти. Ариқлар тозаланиб, гулзорлар бунёд қилинаётир. Шунингдек, кўпқаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилишлар, гаражлар бузилиб, тартибга келтирилаётир.

Бу каби хайрли тадбирда ўнга яқин қурилиш ташкилотлари, фирма ва ободонлаштириш идораси ишчи-ходимлари жонбозлик кўрсатиб меҳмнат қилишмоқда.


Манба: www.yashnobodnews.uz