“Жаҳолатга қарши маърифат”

Яшнобод туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда.Бугунги учрашувда тумандаги маҳалла раислари иштирок этишди.

Учрашувда қатнашган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг маслаҳатчиси Илҳом Марупов турли таҳдидлар, уларни олдини олиш, ёшларни тўғри тарбиялаш, келажак авлодни ёд ғоялардан ҳимоя қилиш мавзуларида сўз юритди.

Ёшларнинг тўғри тарбия топишида маҳалла раисларининг ўз вазифасига қандай ёндошиши муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди.

Учрашув сўнггида маҳалла раислари ўз таклифларини билдиришди. Саволларига жавоб олишди