ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Куни кеча пойтахтимизнинг Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Яшнобод туман Кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Унда “Яшнобод ўқув СТК” давлат унитар корхонаси раҳбарияти, ўқитувчи-инструкторлари ва бошқа ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни Яшнобод туман Кенгаши раиси Нилуфар Базарова очди ва олиб борди. Конференцияда Кенгаш раиси Н.Базарованинг уч йиллик ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда “Яшнобод ўқув СТК” давлат унитар корхонаси бошлиғи Отабек Омонов сўзга чиқиб, амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифа ва режалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш учун ҳали қилинадиган юмушлар кўрлигига алоҳида тўхталди.

Конференция иштирокчилари тадбир давомида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Яшнобод туман Кенгаши таркиби, ҳайъат аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайладилар.

Йиғилиш сўнггида Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги конференциясида иштирок этадиган икки нафар номзодни тасдиқладилар. Унда Яшнобод туман Кенгаши раиси Нилуфар Базарова, “Яшнобод ўқув СТК” давлат унитар корхонаси бошлиғи Отабек Омонов иштирок этадиган бўлди.

Манба: www.yashnobodnews.uz