КАСБ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни мамлакатимизда кенг нишонланди.

Шу муносабат билан Яшнобод туманидаги “Бехрўз” тўйхонасида соҳа ходимларининг касб байрами шарафига тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Тантанада соҳа ходимлари, фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Яшнобод туман ҳокими вазифасини бажарувчи Хожиакбар Тиллашайхов соҳа вакилларини касб байрами билан қутлар экан, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар қандай самара бераётгани хусусида тўхталди.

Эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ходимларининг фидокорона хизмати давлатимиз томонидан доим муносиб рағбатлантирилмоқда. Жумладан, тадбирда туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар соҳа ходимларига тантанали равишда топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz