Муболағасиз, ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Маҳалланинг обод бўлиши ҳудуднинг бошқарув маркази бўлган фуқаролар йиғини идорасида фаоллар, комиссиялар, профилактика инспектори, «Маҳалла посбони» ва бошқа тузилмаларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун яратилган қулайликларга ҳам бевосита боғлиқ.
Амалдаги йилда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги тўртта маҳаллада “Обод маҳалла” дастури ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида ободонлаштириш ишлари амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, айни пайтда тумандаги “Дилбоғ” маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилаётир.
Тумандаги мавжуд секторлар кесимида ҳам қолган маҳаллалар ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига катта аҳамият берилаётганлиги қувонарлидир. Жумладан, шу кунларда туман прокуратурасига қарашли 2-сектор “Машинасозлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилаётган ишлар ҳам фикримиз тасдиғи бўлади.
Манба: www.yashnobodnews.uz