РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яшнобод туман ҳокимлиги барчангизни муборак Рамазон Ҳайит айёми билан табриклайди.

Муҳтарам ҳамшаҳарлар, азиз юртдошлар, муборак Рамазон ойи тугаб, юртимизга Рамазон ҳайити – Ийд ал Фитр байрами кириб келди.

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, ўн бир ойнинг султони бўлган Рамазон ойи жаннатмакон мамлакатимизда ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди. Мустақил Ватанимиз учун бу йилги рамазон ҳар қачонгидан файз-футуҳли, шукуҳли, баракотли бўлганлиги шубҳасиз.

Яшнобод туман ҳокимлиги барчангизни яна бир бор Рамазон Ҳайит айёми билан муборакбод этар экан, ушбу қутлуғ кунда барчангизга мустаҳкам соғлик ва саломатлик, хонадонингизга қут-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилайди. Орзу ҳавасларингиз амалга ошишини, шодлик, қувонч, саломатлик, омад узлуксиз йўлдошингиз бўлишини тилайди. Хонадонингизни зиё ва нур ҳеч қачон тарк этмасин, юртимиз доимо тинч, халқимиз фаровон, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин!

Манба: www.yashnobodnews.uz