Ижтимоий тармоқларда “Авиасозлар” бозори яқинида жойлашган катта чорраҳада светофор ишламаётгани, шу сабабли тирбандлик юзага келгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли мутасадди хизматлар томонидан тезкор чоралар кўрилди. Натижада, светофордаги носозлик ўша куннинг ўзида бартараф этилди ва транспорт ҳаракати тикланди.
