Расмий муносабат

Яшнобод тумани Кадишева кўчасида дайди итлар кўпайиб, болалар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар тегишли тартибда рўйхатга олинди ҳамда масала назоратга олинди. Мурожаатда баён этилган ҳолатлар бўйича маълумотлар ваколатли ва масъул ташкилот раҳбарларига етказилди.

Ҳозирги вақтда масъул хизматлар томонидан ҳолатни ўрганиш ва тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi.