Расмий муносабат

Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчасидаги асфальт қопламаси носоз ҳолатга келиб қолгани ҳақида келиб тушган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур ҳолат бўйича хабар тегишли мутасадди ташкилотларга етказилди ҳамда масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ҳудудида асфальтлаш ишлари бошлаб юборилган.

Тасдиқланган режа-жадвал асосида таъмир талаб этиладиган йўллар босқичма-босқич ва белгиланган кетма-кетликда таъмирланади ҳамда тикланади.

Қўшимча равишда маълум қиламизки, барча ишлар белгиланган тартибда ва сифат назорати асосида амалга оширилади.