2022 йилнинг 12 декабр куни кечки соат 19:30да Ўзбекистон телерадиокомпанияси, Тошкент телеканалининг «Сайёр камера» кўрсатувида Яшнобод тумани «Авиасозлар» 3-даҳасидаги 1-уйда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан уйнинг авария ҳолатига келиб қолганлиги тўғрисида қилган мурожаати юзасидан лавҳа эфирга узатилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳокимият маъсул вакиллари шуни маълум қиладики, мазкур уй 1956 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Инвестор ташкилотлар томонидан бу уй ўрнида замонавий, шинам ва ҳамма шароитга эга кўп қаватли уй қуриш бўйича ҳокимиятга таклиф киритган ва тасдиқланган. Аммо аҳолининг ички келишмовчиликлари ва қурувчи-инвестор томондан таклиф қилинаётган суммага баъзи ҳонадон эгаларининг норозилиги сабаб ишлар бошланмаган. Хонадон эгаларининг ўзаро келишуви бўлган тақдирда қурувчи-инвестор ташкилот томонидан, мазкур уй ўрнига янги замонавий уйнинг қурилиши бошланади.
Шуни таъкидлаб ўтамизки, туман хокимлиги биринчи навбатда ва асосий мезон бўлиб, ахолимизнинг манфаатларини кўзлаб ва рози-ризолиги асосида иш тутади.
