Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Тўйтепа маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалла ҳудудида “TRAINING PROJECT” МЧЖ томонидан олиб борилаётган кўпқаватли уйнинг қурилишидан норози эканлиги акс этган видео тарқалди
Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 27.03.2018 йилдаги ““TRAINING PROJECT” МЧЖ ер майдони ажратиб бериш ҳақида”ги 488-сонли қарорга асосан Яшнобод тумани “Тўй Тепа” МФЙ ҳудудида жойлашган С.Азимов 1-тор, 3-тор ва 5-тор оралиғидаги турар ва нотурар жой бинолари бузилиши ҳисобига ҳамда етказилган зарарларни ўрнатилган тартибда қоплаш шарти билан кўп қаватли турар жой қуриш ва маъмурий бино қуриш учун 2,1 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Юқоридаги шаҳар ҳокимининг 488-сонли қарорига асосан 10.06.2019 йилда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2.1004.19-00344-сонли рақами билан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.
10.11.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш экспертизаси хулосаси тадқим этилган.
17.03.2022 йилда “ЎЗГАШКЛИТИ” тошкент шаҳар ва вилоят филиали томонидан лойиҳани жойга кўчириш ҳақида 122-сонли далолатнома тузилган.
Шунингдек, “ZEBUZAR” ва “NURIJOD” ХУЖМШ томонидан Миробод тумани Маъмурий судига Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
22.08.2022 йилда суд томонидан келтирилган даъво қаноатлантирилмаган. Шундан сўнг ХУЖМШ томонидан апелляция шикояти киритилган. Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан кўрилган аппеляция иши бўйича илгари қабул қилинган қарор ўз кучида қолиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Юқоридагм маълумотлардан келиб чиқиб ҳозирда мазкур қурилиш бўйича низо юзасидан “TRAINING PROJECT” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб бориш қонунга мувофиқ.