Youtube сайтининг “Sirojiddin mеdia” каналида Яшнобод туман “Ширинобод” маҳалласида яшовчи оиланинг оғир аҳволда яшаётганлиги тасвирланган видеорепортаж жойлаштирилди.
Шундан сўнг маҳалла раиси оила аъзолари билан гаплашди. Уларнинг қандай муаммолари борлигини ўрганди. Шунингдек, Яшнобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ҳам хонадонда бўлиб, оила аъзолари билан суҳбат қилди.
Яқин вақт ичида бу оилага ёрдам беришнинг чоралари кўрилади. Шу ўринда “Sirojiddin mеdia” канали ижодкорларига. Журналистикада репортаж тўлиқ бўлиши учун икки томонннинг фикрлари ўрганилади. Сиз бир томонлама ўрганиш олиб боргансиз. Яшнобод туман ҳокимлиги журналист, блогер ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка тайёр.
