Тошкент шаҳар кенгашининг 2022 йил 10 август 23.б.1 ва 23.б.2-сонли қарорлари ижроси бўйича «Ватанпарвар» ташкилоти «Яшнобод Ўқув СТК» унитар корхонаси жорий йилнинг 15 август куни «Ватанга хизмат – олий фазилат» мавзусида ўқув курсида ўқиётган ёшлар учун давра суҳбати ўтказилди. Тадбиримизда ДХХ ЧҚ фахрийси, тош кўтариш бўйича 12 карра жахон чемпиони, жахон гинесс рекордчиси ва китобига киргизилган, кўп карра Ўзбекистон чемпиони спорт устаси Алиева Мухтарам, ДХХ ЧҚ фахрийси захирадаги Адамов Бахтиёр, Шаймардонов Абдураззоқ ҳамда Нуриев Ғайратжон иштирок этишди. Тадбир жараёнида «Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги» байрами муносабати билан фахрийларимизга ташкилотимиз томонидан эсталик совғалар тарқатилди.
