Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Янги давр” маҳалласи кундан кун чирой очиб, обод бўлаётган гўшалардан бири. Маҳалла аҳли ҳар ишда ташаббускор.
Обод маҳалла гузарида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Чинакам байрам тусини олган тантана туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман Кенгаши ҳамда “Янги давр” маҳалласи тадбиркорлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Байрамга туманни турли йилларда ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга ҳисса қўшган фахрийлар, отахону онахонлар, маҳаллалар фаоллари таклиф этилишди.
Тантанани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман Кенгаши раиси ўринбосари Равшан Тўраев очди ва йиғилганларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Раҳматуллаева, туман ҳокими ўринбосари Ш.Зуфаров ҳамда бошқалар сўзга чиқдилар.
Тадбирда фахрий устоз ва мураббийлар, фаол маҳалла оқсоқоллари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шундан сўнг, байрам қатнашчилари бир пиёла чой устида суҳбатни давом эттиришди. Тўкин дастурхон ёзилиб, ош тортилди.
Манба: www.yashnobodnews.uz