22 декабрь — Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни. Юртимизнинг энг йирик сиёсий тадбири бўладиган санага тобора оз фурсат қолмоқда.
Куни кеча 143-Саноат сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Муаттархон Абдуллаева “Гўзал”, “Олмос”, “Кўксарой”, “Моҳинур”, Ал-Бухорий номли маҳаллаларида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
Манба: www.yashnobodnews.uz