Яшнобод тумани жойлашган 67 мактаб биносида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар маънавияй-маърифий юксалиш борасидаги ислоҳотлар Янги Ўзбекистон стратегиясида жамиятнинг руҳини белгилаб берувчи энг муҳим йўл сифатида бежиз танланмаганини, бу каби тадбирлар замирида халқимизни улуғ мақсадларимиз йўлидаги ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш мақсади борлигини эътироф этдилар.