Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Яшнобод тумани ҳокимлиги экспорт штаби аъзолари билан ҳамкорликда туманда экспорт фаолиятини амалга ошираётган корхоналарнинг таклифларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини тизимли бартараф этиш бўйича ўрганишлар олиб боришмоқда.
Хусусан, Ишчи гуруҳ томонидан «SAYRA DON MAHSULOTLARI»,»ETTI BOSHOQ» ва «QUALITY PHARM» корхоналарига борилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги ПФ-6091-сонли фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.
Мутасадди ташкилот ходимларига корхона раҳбарлари томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни тизимли ўрганиб чиқиш, бартараф этилиши бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
