ЯШНОБОД ТУМАНИДА “КЕКСАЛАР ХАФТАЛИГИ” ЎТМОҚДА
Мамлакатимизда 2022 йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексалар хафталиги ” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Яшнобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳаллаларда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, “Яшнобод” “Тўй Тепа”, “Дўстобод” МФЙда ёшлари улуғ инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди. Шу билан бир қаторда «Ватандош”, “Моҳинур”, “Авиасозлар” МФЙ ҳудудларида истиқомат қилиб келаётган бир гуруҳ ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди.
Яшнобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан бир гуруҳ нуроний инсонлар Занги Ота зиёратгоҳида бўлдилар.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар барча маҳаллаларда давом этмоқда.