Яшнобод туманида ободонлаштириш ишлари, маҳаллаларни озода сақлаш, коммунал соҳада юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Эрталабдан Фарғона йўли кўчасида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан тозалаш ишлари олиб борилди. Ҳудудий газ ва сувсоз бўлимлари профилактик тадбирларини ўтказишди.
“Тошиссиққуввати” ДУК Яшнобод туман бошқармаси “Катта Қўйлиқ” маҳалласидаги ер остидан ўтувчи иссиқлик қувурларини капитал таъмирламоқда.
Шунингдек, бир гуруҳ хашарчилар жалб қилинган ҳолда “Мумтоз” маҳалласини чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.
