Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида қатор эзгу ишлар бажарилмоқда.
Ана шундай ташаббуслардан бири бўлган “Оналар боғи” бугун “Мухтор Ашрафий” маҳалласида барпо этилди.
Шунингдек “Асалобод” маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Яшнобод туман ҳокимлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хар икки маҳалла ҳудудига 500 дан ортиқ мевали дарахтлар ва кўчатлар экилди.
Ташаббусда мазкур маҳаллаларда яшовчи ёшлар ва фаҳрийлар бирдек фаол иштирок этишди.
