Яшнобод туманида ёшлар таълим олиши учун барча шароитлар яратилган

Бугун Яшнобод тумани “Гўзал” маҳалласидаги 23-сонли умумтаълим мактаби учун қурилган янги ўқув корпусининг очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур корпус 540 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Шу тариқа 23-сонли мактабда бир вақтнинг ўзида 860 нафар ўқувчи таълим олиши мумкин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Гўзал” маҳалласига яқин бўлган “Олмос” маҳалласида 1320 та ўринга мўлжалланган мактаб фойдаланишга топширилганди.