Яшнобод туманида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Яшнобод туман Ички Ишлар бўлими мажлислар залида ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган ва содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини олиш борасида тарғибот-ташвиқот муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Муҳокама йиғилишида туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ва маҳалла фаоллари ҳамда масалага таълуқли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда маҳалларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли, айниқса ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳалларда ҳал этиш борасида самарали чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди ҳамда жиноятларни олдини олиш бўйича масъуллар билан чора-тадбирларни белгилаб олиш учун раҳбарларга  топшириқлар берилди.