Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов 1-сектор худудида жойлашган 17 та маҳалла ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов 1-сектор худудида жойлашган 17 та маҳалла ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Яшнобод тумани 1-сектор худудидаги маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда 17 та ёшлар етакчиларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари ёшларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, туман ҳокими Б.Рахманкулов келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ва уларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.