«Қардош халқлар урф-одатлари» мавзусида тадбир ўтказилди

 

Маданий меросга бағишланган тадбир Яшнобод туманидаги 155-мактабнинг 7-синф ўқувчилари ўртасида «Қардош халқлар урф-одатлари» мавзусида тадбир ташкил этилди.
 

Тадбир давомида турли давлатларнинг урф-одатлари, куй-қўшиқлари ҳамда миллий таомлари тайёрланиб, иштирокчиларга намойиш этилди.
 

Ушбу тадбир ёшлар ўртасида дўстлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, қардош халқларнинг маданий меросини ўрганишга хизмат қилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
 

Яшнобод туман ҳокимлигининг матбуот хизмати