2023 йил 22 сентябрь куни Яшнобод тумани ИИОФМБда  щтказилган сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилаяпти. Шулардан бири пробация хизматининг йўлга қўйилганидир. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрда қабул қилинган «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4006-қарори билан 2019 йил 1 январдан жорий этилган ва хозирда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

       Хўш, пробация ўзи нима? Бу халқаро атама «синов» деган маънони англатади. Моҳиятан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини оширишни назарда тутади.

       Хозирги кунда Яшнобод туман Пробация назорати остида жами 814 нафар шахс турли содир этган жиноятлари учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб келмоқда, шулардан 65 нафари аёлларни, 147 нафари ёшларни ва 7 нафари вояга етмаган шахсларни ташкил этади.

        Назорат остидагилар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан  озод этилган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашуви ва ишга жойлашишига, шу жумладан, уларнинг касбий тайёргарлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш орқали ҳар томонлама амалий кўмаклашиш Пробация хизматинининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаб берилган;

        Сайёр суд муҳокомасида Пробация назорати остида намунали жазо ўтаган, аҳлоқан тузалиш йўлига ўтган, меҳнатга ҳалол мунособатда бўлиб, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушайманд бўлган 27 нафар шахсларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш хамда аксинча жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган, тузалиш йўлига ўтмаган 2 нафар (қамалган маҳкум Абдураҳманов Умид Холбой ўғли ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланиб озодликни чеклаш жазосини ўтаган, унга суд томонидан белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя қилмасдан жазодан бўйин товлаб келган)  шахснинг жазосини оғироқ бўлган жазога алмаштириш бўйича Пробация бўлимининг тақдимномаси кўриб чиқилди.

         Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьялари томонидан мазкур тақдимномалар тўлиқ қаноатлантирилди.

         Сайёр суд мажлиси якунида судьяя, прокуратура масъул ходимлари ва Пробация бўлими ходимлари томонидан маҳкумларга ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатилиб, улардан берилган саволлар ва мурожаатлари эшитилиб, муоммаларини ижобий ҳал қилиш бўйича келишиб олинди.