2023 йил 1-25 ноябрь кунлари мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш бўйича жалб этиладиган

Рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Рўйхатга олувчи ходимлар:

рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;

аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларни бажарганлик учун меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Рўйхатга олувчи ходимлар:

шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида Аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши, уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги шарт.

Яшнобод туман статистика бўлими