Яшнобод туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Туман ободонлаштириш ходимларининг 150 нафари «Олмос» маҳалласи ҳудудини ободонлаштиришга жалб қилинди.
Хусусан, «Олмос» маҳалласи ҳудудидаги:

– Кўп қаватли уйлар атрофи болалар майдончалари ободонлаштирилди.

– Ҳудуддаги ички йўллар асфалтлашга тайёрланди.

– Пиёдалар йўлакларининг 400 метр қисми тозаланган.

– Туман газ корхонаси ходимлари томонидан газ қувурларининг 230 метри бўялди.

❗️Эслатиб ўтамиз Яшнобод туманида ободонлаштириш ишлари доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.