Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Дилбоғ” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ҳозирда маҳалладаги мавжуд 26 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этяпти.
Шунингдек, маҳаллада янги гузар бунёд қилинмоқда. Тез орада маҳалла фуқаролар йиғини янги ва замонавий бинода иш бошлайди. Кўпқаватли уйлар ҳовлилари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириляпти. Қисқа вақт ичида таниб бўлмайдиган қиёфа ва чирой касб этадиган замонавий маҳалла аҳолисининг бу каби юмушлардан кўнгли тоғдек кўтарилмоқда.
Манба: www.yashnobodnews.uz