ТАШАББУСКОРЛИК — ДАВР ТАЛАБИ

Пойтахтимизнинг “Оазис-Асака” меҳмонхонаси мажлислар залида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг VI сессияси бўлиб ўтди.

Унда кун тартибига кўра, бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Яшнобод тумани ҳудудида ташкил этилган 4 та секторда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тингланди.

Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Ш.Зуфаров, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Рўзиевлар ўз ҳисоботларида бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталдилар. Ўз навбатида мамлакатимизнинг эртанги кунги тараққиёти ҳар биримиздан катта ташаббускорлик, ғайрат ва шижоат талаб этаётганлиги бугун давр талаби эканлигига алоҳида урғу берилди.

Ўзаро ва ошкора мулоқот тарзида кечган савол-жавоблар орқали депутатлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, сессияда туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Илхомов Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг бўшаб қолган сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш, бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида ахборот берди.


Манба: www.yashnobodnews.uz