ЁЗ — ЎТМОҚДА СОЗ!

Мамлакатимизда навқирон авлод саломатлигини таъминлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланиши учун кенг имконият ва қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

— Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги мавжуд 32 умумтаълим мактабининг йигирма иккитаси ўғил-қизлар билан гавжум, — дейди туман халқ таълими бўлими мудири Жамолиддин Камолов. — Режага кўра, олтита мактабда болалар учун кундузги оромгоҳлар, йигирма икки мактабда эса спорт-соғломлаштириш тўгараклари ташкил этилган. Дам олиш масканларидаги бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази болаларнинг севимли масканига айланган. Спорт мусобақалари, фан, рақс, рассомлик, моҳир қўллар тўгараклари уларнинг билимини ошириш ва қизиқиши бўйича ҳунар ўрганишида кенг имконият яратаётир.

Асосийси, ушбу масканларда ўғил-қизлар дам олиш билан бирга, турли танловлар, беллашувларда фаол иштирок этаётир. Оромгоҳдаги кенг имкониятлар болаларни соғломлаштириш, баркамол ва етук шахслар этиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

 

 

 

 

 

 

 

Манба: www.yashnobodnews.uz