ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, экстремистик оқимларига кириб қолган шахслар билан суҳбатлар уюштириш ва бу йўлдан қайтариш юзасидан берган кўрсатмаларига асосан йиғилиш бўлиб ўтди.

Давра суҳбати тарзида ўтган мазкур тадбирда экстремистик оқимларга кириб, жазони ижро этиш муассасасидан жазо муддатини ўтаб яшаш жойига қайтган фуқаролар иштирок этди.

Унда Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Нодиржон Ахмеджанов сўзга чиқиб, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, тадбирда туман бош имом-хатиби Ф.Оллоёров, туман ИИО ФМБ ТЭҚКБ бўлими бошлиғи О.Каимходжаев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Йиғилишда жазо муддатини ўтаб яшаш жойига қайтган етти нафар фуқарони қийнаётган ижтимоий ва бошқа муаммоларини ҳал этиш, уларнинг жамиятимизда ўз ўрнини топишига амалий кўмак бериш масалалари муҳокама этилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz